11809

“Пахтакор” Туркияда йиғин ўтказади

Спорт 4 июль 10:43 234

Ўз олдига катта мақсадларни қўйган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 7 июлдан иккинчи даврага тайёргарликни бошлайди. Тайёрлов йиғиннинг биринчи босқичи 7-19 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. 20-30 июлда эса жамоа Туркиянинг Истанбул шаҳрида хориж йиғини ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” клубига яқинда грузиялик мутахассис Шота Арвеладзе бош мураббий этиб тайинланганди. Шунингдек, жамоа черногориялик ҳимоячи Марко Симични ҳам таркибга қўшиб олганди.

Изоҳ билдириш