11644

Марадона Россия терма жамоасига раҳбарлик қилишга тайёр

Спорт 2 июль 15:43 362

Кеча Москвада бўлиб ўтган кучли довулга қарамасдан, Диего Марадонанинг самолёти Москва аэропортига қўнди.

Бир неча соат давомида учиб келган аргентиналик футбол юлдузи, самолётдан тушибоқ дарҳол ишга киришди. У футбол мутахассислари қуршовида қайта таъмирланган “Динамо” стадионига йўл олди.

“Россия футболига раҳбарлик қилишга тайёрманми? Мен шунинг учун бу ерга келдим! Бу борада менинг режаларим жуда катта ва олдинда мени кўп иш кутаяпти”, — деди Марадона журналистларга.

Россия футболининг энг катта муаммоси ҳақида берилган саволга, Марадона “Россия футболчиларининг тайёргарлиги суст, лекин улар кўп нарсага қодир. Муаммо менеджерларда”, — деб жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона, XX асрнинг энг яхши спортчиси, ФИФАнинг энг яхши футболчилар терма жамоасидан ўрин олган, “Олтин тўп” соҳибидир.
Спортчи карьераси якунланганидан сўнг Марадона спорт шарҳловчиси ва футбол жамоалари тренери, жумладан миллий терма жамоалар тренери лавозимларида ишлаб келмоқда.

Изоҳ билдириш