11543

Интернетда iPhone 8’нинг видеоси пайдо бўлди (Видео)

Технология 30 июнь 12:37 517

Расмий тақдимотидан аввал янги гаджетларнинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар тарқалиши анъанага айланиб ҳам бўлган. Бу ҳолат, жумладан, Apple’нинг «юбилей смартфони»га ҳам тегишли. Бу борадаги энг ишончли манбалардан бири – @OnLeaks блоги эса iPhone 8 тасвирланган энг батафсил видеолавҳани тарқатди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.

Чиндан ҳам, бу – Apple’нинг кутилаётган флагмани тўғрисидаги бугунги кундаги энг узун ҳамда смартфон ҳар томонлама кўрсатилган видеолавҳадир. Бир томондан қараганда, унда ҳеч қандай янги маълумот йўқ – бу пайтгача iPhone 8 тўғрисида, унинг хусусиятлари ҳақида кўп нарса маълум ўзи. Аммо иккинчи томондан, бу видеороликни кўрибоқ кишининг шу смартфонни харид қилгиси, лоақал қўлига олиб кўргиси келиб қолади. Чунки мазкур гаджет чиндан ҳам мафтункор, бу видеода эса унинг гўзаллиги бор бўйи билан кўрсатилгандек гўё.

Гувоҳи бўлганингиздек, лавҳанинг сўнгида iPhone 8 ҳар томонлама кўрсатилган. Унга кўра, қурилманинг ўлчамлари 143,5x71x7,5 мм.ни ташкил этади. Бу эса, янги флагман iPhone 7 (138,3х67,1х7,1 мм) моделидан бирмунча каттароқ, iPhone 7 Plus (158,2х77,9х7,3 мм) девайсидан эса анчагина кичик эканини англатади.

Турли гап-сўзларга қараганда, iPhone 8 диагонали 5,8 дюймли дисплейга эга бўлади. Олд юзасида Home тугмачаси йўқлигига кўра, бармоқ изи сканери экраннинг ўзига жойлаштирилади. Ҳозирча бу ҳақда тасдиқланган маълумотнинг ўзи йўқ. Аммо куни кеча Qualcomm Technologies компанияси шунга ўхшаш – олдинги бармоқ изи сканерларидан тубдан фарқ қилувчи, металл, шиша ва дисплей орқасида жойлашувчи Qualcomm Fingerprint Sensors технологиясини тақдим этди. Балки Apple ҳам шу каби технологияни яратган ва то янги флагманга жорий этмагунича ошкор қилмай турган бўлиши мумкин.

Изоҳ билдириш