11522

Президентга жарима тўламай юрган ҳайдовчининг машинасини ҳаракат жараёнида аниқлайдиган махсус қурилма кўрсатилди

Технология 30 июнь 11:16 952

Президент 29 июнь куни Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси 8-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди, деб хабар қилади давлат раҳбарининг расмий сайти.

Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси 8-шаҳар ички ишлар бўлимида вояга етмаганлар ва ёшлар бўйича инспектор, тезкор вакил, суриштирувчи, паспорт инспектори, профилактика инспектори фаолият кўрсатади. Ички ишлар бўлими соҳага оид энг замонавий компьютер ускуналари билан жиҳозланган.

Шавкат Мирзиёевга бу ерда «Автокон» – автомашиналарнинг давлат рақамларини автоматик аниқлаш ва қоидабузарликларни қайд этиш махсус аппарати кўрсатилди.

Йўл ҳаракати инспектори машинасига ўрнатиладиган ушбу махсус қурилма қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламай юрган транспорт воситаларини бевосита ҳаракат жараёнида аниқлаш имконини беради.

Давлат раҳбари ушбу қурилмани янада такомиллаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

Изоҳ билдириш