11351

Ўзбекистонга биринчи Tesla электромобили етиб келди

Технология 29 июнь 8:18 636

Швейцариялик сайёҳлар Ўзбекистонга Tesla электромобилида етиб келдилар. Ўзбекистонда электромашина ҳаракати Facebook ижтимоий тармоғи «Водители Ташкента» гуруҳида фаол муҳокама қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари электромашина расмлари билан ўртоқлашмоқда ҳамда унинг республика шаҳарлари бўйича ҳаракатини кузатмоқдалар.

«Ажойиб, қандай қилиб бу машина Ўзбекистонгача етиб келди. Энг қизиғи — машина товуш чиқармасдан ҳаракат қилар экан», — деб фикр билдирмоқда ҳайдовчилар.

Аввалроқ ҳайдовчилар Tesla автомобилини Тошкент шаҳридаги трактор заводи олдида кўришган. Ўтган ҳафтада Самарқанд шаҳрида бўлган. Ҳозир эса автомашина Бухоро шаҳрига келган.  Сайёҳларнинг маршрути Марказий Осиё ва Россия ҳудуди орқали ўтади.

Швейцариялик сайёҳлар ўз ватанларига Скандинавия орқали қайтишни режалаштирганлар. Маълумот учун: Ушбу турдаги электромашина илк бор 2012 йилда америкалик Tesla компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Электромашинанинг нархи 70-100 минг доллар атрофида.

2014 йил 1-чорагида дунё бўйича 32 минг дона Tesla S русумли электромашинаси сотилган. Revolta Motors мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2014 йилда Россияга фақат 170-180 дона электромашина олиб кирилган.

Бугунги кунда Tesla электромашинаси электр зарядлашсиз 418 км босиб ўтиши мумкин.

Изоҳ билдириш