11316

Шавкат Мирзиёев МТРКни янги ускуналар билан жиҳозлаш ҳақидаги қарорни имзолади

Технология 28 июнь 14:36 402

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни МТРКни рақамли форматга ўтказиш учун зарур ускуналар билан таъминлашга қаратилган қарорни имзолади. Бу ҳақида Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжатдаги маълумотларга кщра,  МТРК «Узатувнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини замонавий мультимедиа ускунаси билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга оширади.

МТРК Германиянинг “BFE Studio und Medien Systeme Gmbh” компанияси билан қиймати 18 миллион еврога тенг ускуналар тўпламини етказиб бериш, монтаж қилиш, ўрнатиш борасида келишувга эришилди ва бу борадаги ишлар бошлаб юборилди. МТРК 2018 йил 1 январгача мазкур ускуналарни ўрнатиб, уларни ишга туширишга тайёр қилиши лозим.
Изоҳ билдириш