11214

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига фотиҳа ўқиди (Видео)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни Ислом Каримовнинг уйига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Ахборот дастури.

Шу кун Ўзбекистон Биринчи президенти уйининг эшиклари эрта тонгдан барча учун очиқ эди. Фотиҳа қилишга келувчилар кўп бўлди. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ҳамроҳлигида Ислом Каримов хотирасига фотиҳа қилди.

Қуйида ушбу ҳақидаги Ўзбекистон телеканалининг видеолавҳасини томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш