11189

Ўзбекистонлик машҳур спортчилар бутун мамлакат бўйлаб ўз мактабларини очишади

Спорт 27 июнь 11:39 408

Ўзбекистонлик машҳур спортчилар фаолиятларини якунлашгандан сўнг ўзларининг шахсий мактабларини очишлари мумкин. Бу ҳақида Podrobno.uz жисмоний тарбия ва спорт бўйича Давлат қўмитасига асосан хабар тарқатди.

Хабарга кўра, ҳозирда президентнинг шу йўналишдаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

«Собиқ спортчилар қисқа вақт давомида мураббийлик курсларидан ўтишлари ва лицензия олишлари мумкин бўлади. Масалан, Бухорода Аббос Атоев ва Ришод Собировнинг, Андижонда – боксчи Ўткирбек Ҳайдаровнинг мактаби очилмоқда. Келажакда ҳар бир вилоятда шундай мактаблар очилади, бу янада кўпроқ ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этади», — дея таъкидлаб ўтган қўмита вакили.

 

Изоҳ билдириш