10866

Telegram асосчисига талаб қўйилди. Талаб бажарилмаса Telegram блокланади

Технология 23 июнь 10:53 781

Россиянинг алоқа ва ахборотлаштириш сохасидаги назорат бўйича федерал хизмати (Роскомнадзор) рахбари Александр Жаров Telegram асосчиси Павел Дуровга расмий равишда мурожаат қилди.

Александр Жаров ўз мурожаатида фақатгина бир дона талаб қўйган. «Роскомнадзор» фақатгина улар томонидан Telegramга жўнатилган анкета маьлумотномасини тўлиқ тўлдиришни ва расмий равишда тақдим этишни талаб қилмоқда.

Telegram асосчиси Павел Дуров ушбу анкетани тақдим этишдан бош тортмоқда чунки ушбу маълумотномада Telegram учинчи шахсга ошкор қила олмайдиган маьлумотлар сўралган. Гап Telegram фойдаланаётган маьлумотларни шифрлаш технологияси хақида бормоқда. Ушбу технология Telegram асосчисининг акаси Николай Дуров томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб хозирда технология сир тутилмоқда.

Александр Жаров Павел Дуровдан Россия Федерацияси қонунчилигини хурмат қилишни сўраган ва 2017 йил 23 июнгача мухлат берган.

Изоҳ билдириш