10826

Қозоғистон мобил интернет тезлиги бўйича АҚШдан ўзиб кетди

Технология 23 июнь 8:49 371

Британиянинг Open Signal таҳлил компанияси мобил интернет тезлиги ва ундан фойдаланиш имконияти бўйича мамлакатлар рейтингини эълон қилди, деб ёзади Tengrinews.

Тадқиқотга кўра, рейтингда 4G LTE’дан фойдаланиш имконияти бўйича Қозоғистон 55-ўринни эгаллади. LTE тармоғидаги интернетдан мамлакат ҳудудининг 61,2 фоиз қисмида фойдаланиш мумкин. Рейтингда республика Италия, Россия, Германия ва Франция каби мамлакатлардан ўзиб кетди. Рейтингда Жанубий Корея, Япония ва Норвегия етакчилик қилди.

Интернет тезлиги энг юқори бўлган мамлакат Сингапур бўлди. Ушбу мамлакатда 4G алоқаси орқали юклаб олишнинг ўртача тезлиги сониясига 45,62 мегабитга тенг. Иккинчи ўринда минимал фарқ билан Жанубий Корея, учинчи ўринда эса Венгрия жойлашди. Қозоғистон ушбу кўрсаткич бўйича рейтингнинг 58-поғонасини эгаллади (сониясига 16,64 мегабит) ҳамда Россия, Гонконг, АҚШ ва Малайзия каби мамлакатларни ортда қолдирди.

Умуман олганда, дунё бўйича 4G-тармоқлардаги интернет тезлиги сониясига 16,2 мегабитни ташкил этади.

Рейтингда Ўзбекистон иштирок этмади.

Изоҳ билдириш