10702

Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари рақамларини операторлараро кўчириш хизмати йўлга қўйилиши мумкин

Технология 22 июнь 11:58 422

20 июн куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «Ҳанса Телеcом» (Латвия) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди. Ҳусусан, «Ҳанса Телеcом» компанияси истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари рақамларини операторлараро кўчириш хизматини (МНП – мобиле нумбер портабилитй) йўлга қўйиш бўйича лойиҳани амалга оширишни таклиф қилди.

Меҳмонларнинг фикрича, ушбу лойиҳа мобил алоқа операторлари ўртасида рақобатни кучайтириб, абонентларга ўзларининг рақамларини сақлаб қолган ҳолда бошқа оператор хизматларига ўтиш имконини яратади.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттиришга хайрихоҳлик билдириб, ушбу лойиҳани ҳар томонлама кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Изоҳ билдириш