999

Симсиз наушниклар портлаши оқибатида Австралиялик аёл жабрланди

Дунё 17 март 9:12 377

Австралия транспорт хавфсизлиги Пекин—Мельбурн йўналишидаги самолёт бортида содир бўлган можаро туфайли азият чеккан аёл борасида тушунтириш берди, деб хабар қилади TJournal BBC Newsга таянган ҳолда.

Жабрланувчи парвоз пайтида ухлаб қолгани ва портлаш овозидан уйғониб кетиб қулоғидаги наушник қизиб кетганини сезиб қолгани ва уларни дарҳол полга улоқтирганини тегишли хизмат вакилларига сўзлаб берди. Воқеадан хабар топган стюардесса югуриб келиб ҳамон ёнишни давом этаётган қурилманинг устига сув қуйган.

Авиахизмат хавфсизлиги ҳодимлари қурилманинг портлашига литий-ионли аккумулятор сабаб бўлиши мумкин деб фикр билдиришмоқда. Батарея ҳамда наушник моделлари эсса ошкор қилинмаган.

Агар қурилма шикастланган бўлган бўлса, ҳаммаси тушунарли… Лекин батарея қалбаки ва унга зарар етмаган бўлса биз ишлаб чиқарувчи компанияга мурожаат қиламиз ва ҳаммасига ойдинлик киритамиз.

Питер Gibson, Австралия транспорт хавфсизлиги хизмати коммуникация бўлими бошлиғи

Аввалроқ, литий-ионли аккумуляторлардаги носозликлар сабаб Samsung компанияси барча Note7 смартфонларини қайтариб олганди. Бунга қадар кўплаб авиакомпаниялар нафақат самолёт бортида, балки юк халталарида ҳам корейс қурилмаларини олиб юришни тақиқлаган эди. Кейинроқ бу каби тақиқлар олиб ташланган.

Изоҳ билдириш