9617

Ҳар куни саримсоқ истеъмол қилиш фойдалими?

Тиббиёт 13 июнь 11:23 870

Саримсоқ пиёз шамоллаш ва тумовнинг олдини олувчи восита сифатида қадим замонлардан бери қўлланилади. Бироқ кўримсизгина бўлган бу маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари биз ўйлаганимиздан-да кўпроқ. Қуйида ҳар кунлик таомномангизга саримсоқни киритишингиз шартлигини тасдиқловчи 4 сабабни келтириб ўтамиз.

1.Саримсоқ кучли даво хусусиятларига эга

Мисрликлар, юнон ва японлар бир неча минг йилликлар давомида саримсоқ пиёздан дори сифатида фойдаланишган ва бу бежизга эмас. Саримсоқ пиёз таркибида кўп миқдорда олтингугурт сульфати мавжуд. Бу модда саримсоқнинг аччиқ ҳиди ва мазасини таъминлайди. Бундан ташқари, олтингугурт организмнинг ўз функциясини бажаришида муҳим аҳамиятга эга. У тўқималарга қон ивимаслиги билан боғлиқ барча турдаги касалликларга қарши курашишда ва овқат ҳазм қилиш жараёнининг меъёрида кечишига кўмаклашади. Саримсоқ пиёз ошқозон ости бези шираси ишлаб чиқаришида ҳам муҳим роль ўйнайди.

2. Микробларга қарши курашади

Маълумки, куз-қиш мавсумида ўткир респиратор ва юқумли касалликлар авж олади. Шунинг учун ҳам саримсоқ пиёзни мана шу мавсумда таомномага киритиш ҳаёти зарурат ҳисобланади. Саломатлик ҳақида мақолалар чоп этувчи оммабоп нашрлардан бирининг ёзишича, саримсоқ пиёз шифокорлар томонидан тез-тез ёзиб бериладиган икки номдаги антибиотикка нисбатан 100 маротаба самаралидир.

Айниқса, унинг ичак инфекциялари билан самарали курашишини алоҳида эътироф этиш зарур. Бундан ташқари, саримсоқ организмдаги турли замбуруғлар билан кураша олади.

3. Саратон ва гипертония билан курашади

Таркибида кўп миқдорда олтингугурт сульфати сақловчи саримсоқ юрак-қон томир тизимида мисли кўрилмаган мўъжизалар яратади. Хусусан, саримсоқ жигардаги холестерин учун жавобгар ферментларни парчалаш усули билан қондаги холестерин миқдорини камайтиради.

Бу ҳаммаси эмас. Саримсоқ истеъмол қилганингизда артериал қон босими тушади, атеросклерознинг олди олинади, бу эса ўз навбатида юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Айрим мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизими ошқозон ва тўғри ичак саратонининг кам учрашишини одамларнинг кўп саримсоқ истеъмол қилиши билан изоҳлайди. Бу шунчаки тасодиф эмас, балки илмий асосланган фактдир. Саримсоқ организмда турли ўсимталар пайдо бўлишининг олдини олади, ўсимталар ўсишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, мунтазам равишда саримсоқ истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини бир меъёрда сақлаб туришга ёрдам беради ва ўз-ўзидан қандли диабетнинг олди олинади.

4. Саримсоқ соғлом соч ва тери гўзаллигини таъминлайди!

Олимлар бир неча тажрибалар орқали саримсоқ пиёз таркибидаги моддалар инсоннинг бўйи ва сочи ўсишига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаган. Атроф-муҳитдаги турли омиллар ёки витами н етишмаслиги сабабли соч тўкилишида саримсоқ қўшимча даво воситаси сифатида ёрдам беради.

Косметологларнинг фикрига кўра, ўзининг микробларга қарши курашиш функцияси туфайли саримсоқ пиёз тери ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди, ундан тўғри ва ўринли фойдаланиш эса терини силлиқлаштиради.

Энг мухими қимматбаҳо озуқавий қўшимчалар ва витамин комплексларидан фарқли равишда саримсоқ пиёз ўзимизда етиштирилади ва бунинг хисобига бозорларимиздан хамёнбоп нархларда харид хилишимиз мумкин.

Изоҳ билдириш