9297

Шавкат Мирзиёев ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этди

Иқтисод 10 июнь 12:41 350

Кеча Остонадаги ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Бу ҳақида президент веб-сайтида хабар қилинди.

Кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия сингари 120 дан зиёд давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этмоқда.

Кўргазмада Ўзбекистон фаол иштирок этаётгани экспертлар томонидан эътироф этилмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намойиши учун икки қаватли бино ажратилган. Ўзбекистон павильонининг биринчи қавати 630 квадрат метр майдонни эгаллаган. Бу ерда қуёш, шамол ва сув, яъни келажак энергияси маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон павильонидан ўрин олган қуёш энергияси стенди 2030 йилда автомобилларни қуёш нури ёрдамида қандай қувватлантириш мумкин экани амалда намойиш этилмоқда ва бу кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотаётир. Умумий майдони 550 квадрат метрни ташкил этган иккинчи қаватда Ўзбекистоннинг транспорт ва логистика, туризм соҳалари ҳамда озиқ-овқат, вино ва шарбат тайёрлаш саноатида эришилган ютуқлар, ўзбек миллий таомлари намойиш этилмоқда.

Изоҳ билдириш