9249

Соғлиқни сақлаш тизимидаги масъулиятсизлар жиноий жавобгарликка тортилади

Тиббиёт 9 июнь 15:45 599

2017 йил 18 мартдаги 106-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда раҳбар ва масъул ходимларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳақида”ги буйруғи чиқди.

Буйруқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти таҳлил қилинган.

Ишни ташкил этишда масъул мансабдор шахслар томонидан ижро интизомига амал қилмаслик, расмиятчилик, бюрократизм ва сансалорлик ҳолатларига доир қатор тизимли камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланган.

Шундан келиб чиқиб, мурожаатларни ҳал этиш шахсан биринчи раҳбарларнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.

Ҳар қандай шаклдаги қонуний мурожаатларнинг кўриб чиқилишида қонунчилик талаб ва нормаларини бузганликлари учун раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи қўлланилиши хусусида қатьий огоҳлантирилган.

Изоҳ билдириш