8750

Месси Хитойда ўзига бағишланган истироҳат боғи барпо этади

Спорт 5 июнь 12:04 265

Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўзига бағишланган истироҳат боғи барпо этишга қарор қилди, дея хабар бермоқда Independent.

Messi Experience Park 2019 йилда Хитойда ишга тушади. Бу ерда турли аттракционлар қурилади, шунингдек, виртуал реаллик кўзойнаклари ёрдамида Мессининг футболдаги фаолиятининг энг ёрқин лаҳзаларига оид лавҳани томоша қилиш мумкин бўлади.

“Мен инсонларни спорт билан шуғулланишга ундамоқчиман. Умид қиламанки, боққа келганлар мени ёнларида ҳис қилишади”, – деди Месси.

Изоҳ билдириш