849

Алишер Навоий ҳайкали энди Шанхайда

Дунё 15 март 14:50 419

Ўзбекистон ва Хитой орасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги шарафига Шанхай университетида ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали очилганлиги тўғрисида «ShanghaiDaily» хабар бермоқда.

Ушбу бронза ҳайкалининг баландлиги 3 метрни, ҳайкал тагкурсиси баландлиги 1,8 метрни ташкил қилди. Ҳайкал чизмаси ўзбекистонлик ҳайкалтарош Равшан Миртожиев томонидан яратилган. Хитойлик ҳайкалтарошлар эса уни бронзада мужассамлаштиришган.

Ҳайкал оғирлиги 3 тоннани ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, бундан 4йил олдин, 2013 йилда Шанхай университети боғида ушбу ёдгорлик пойдеворига биринчи тош қўйилган эди.

Изоҳ билдириш