838

Таълим муассасаси ўқувчисидан тўппонча топилди

Жамият 15 март 14:09 340

Тошкентдаги мактаб, лицей ва коллежлардаги давоматни текшириш бўйича ўтказилган рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўқувчиларнинг бири ёнида жароҳат етказувчи тўппонча борлигини аниқладилар. Бу ҳақда sputnik.uz шундай ёзмоқда.

Қурол гувоҳлар иштирокида мусодара қилинди. Қониқарсиз давомат учун мактаб директорларига кескин чора кўрилади Яна саккиз нафар ўқувчининг ёнидан эса совуқ қуроллар топилди. Улар пичоқ билан тенгдошларини қўрқитишни мўлжаллашганми ёки бошқа мақсадлари бўлганми, буниси номаълум. Лекин барча «мушкетёрлар» қуролсизлантирилди.

Рейд давомида тартиб посбонлари 21 ўқувчининг смартфонида беҳаё лавҳалар, 18 ўқувчининг смартфонида эса зўравонлик ва қотиллик акс этган лавҳалар борлигини аниқладилар. Барча ҳолатлар бўйича баённомалар тузилиб, вояга етмаганлар ишлари бўйича тегишли туман комиссияларига топширилди. Эндиликда бундай ҳолатлар учун барча — ўқувчилар ҳам, ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам бирдек жавоб беради.

Изоҳ билдириш