8289

Самарқанд-Остона йўналишида янги поезд ҳаракатланишни бошлайди

Технология 31 май 11:02 452

2017 йил 2 июндан 25 августгача Самарқанд-Остона йўналишида янги 451/452-сонли поезд ҳаракатланишни бошлайди. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Поездлар ҳафтанинг жума кунлари Самарқанддан соат 03-46да ва Тошкентдан соат 08-20да, Остонадан эса шанба кунлари соат 19-16 да жўнайди.

Маълумотларга кўра, ушбу қатнов Қозоғистонда жорий йилда ўтказиладиган EXPO-2017 халқаро кўргазмаси муносабати билан йўлга қўйилмоқда.

Изоҳ билдириш