811

Пак Кин Хе 21 март куни сўроқ қилинади

Дунё 15 март 8:38 281

Reuters нашрининг хабар беришича Жанубий Кореянинг импичмент туфайли четлатилган президенти Пак Кин Хе прокуратура томонидан 21 март куни коррупция бўйича иш юзасидан сўроқ қилинади.

Жанубий Корея собиқ президентининг  расмий вакили чақирув қоғозини олишгани  ва тергов билан ҳамкорлик қилишлари тўғрисида хабар берган.

Пак Кин Хе сўроққа 21 март куни маҳаллий вақт билан 9:30да келиши керак.

Аввалроқ собиқ президент Жанубий Корея фуқароларидан узр сўрагани ҳақида хабар бергандик.

10 март куни Жанубий Корея конституциявий судининг барча саккиз нафар судьяси Пак Кин Хенинг импичменти ҳақидаги парламент қарорини қўллаб-қувватлади.

Изоҳ билдириш