8092

«iPhone 8″да Home​ тугмаси бўлмайди

Технология 30 май 11:22 310

iPhone учун протсессорлар ишлаб чиқарувчи TSMC компанияси Appleнинг янги смартфонида экранга ўрнатилган бармоқ излари сканери пайдо бўлишини тасдиқлади. Бу ҳақида Убергизмо портали хабар берди.

Тайбейда ўтган TSMC 2017 NA Technology Symposium конференциясида компания вакиллари янги iPhone’даги асосий ўзгаришлар ҳақида гапириб берди.

Янгиликлардан бири одатий Home тугмасининг олиб ташланишидир. Илгари Touch ID орқа қопқоқда жойлаштирилиши тахмин қилинган эди. Эндиликда бунинг ўрнига Apple бармоқ изларини дисплейнинг ҳар қандай қисмида оптик дактилоскопик сенсор ёрдамида аниқлайдиган тизимни жорий қилишни режалаштирмоқда.

Изоҳ билдириш