79

Маданият вазирлиги ва Давлат спорт қўмитасига раҳбарлар тайинланди

Иқтисод | Фотопроектлар 17 февраль 11:34 276

Ўзбекистон Президенти яқинда ташкил этилган Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раҳбарларини тайинлади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги сайтида хабар қилинди.

2015 йилдан буён Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Махмуд Муратов маданият вазири бўлди.

Махмуд Муратов турли йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари, Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори лавозимларида ишлаган.

2009 йилдан Олимпия шон-шуҳрати музейи директори сифатида фаолият кўрсатган Рустам Курбанов Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис этиб тайинланди.

Рустам Курбонов турли йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, «Ўзбектуризм» компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимларида фаолият кўрсатган.

Изоҳ билдириш