782

Туркия Голландия ҳукумати билан дипломатик алоқаларни тўхташига қарор қилди

Дунё 14 март 17:05 329

Туркия Вазирлар маҳкамаси кеча ўтказган махсус йиғилишда Голландия билан барча алоқаларни тўхташига қарор қилди деб ёзмоқда Первий канал.  Биринчи навбатда Голландия элчиси мамлакатга киритилмайди. Туркия ҳукумати айни пайтда меҳнат таътилида бўлган элчига Анқарага қайтиб келмасликни маълум қилди ва барча юқори даражадаги учрашувларни ҳам бекор қилди.

Уларнинг бундай қарорга келишига голландияликларнинг Туркия ташқи ишлар вазири Мелют Чавушоглини, кейинчалик оилавий ишлар ва ижтимоий сиёсат вазирини қиролликка киритмагани сабаб бўлди. Бундай кўнгилсиз ҳолатдан кейин Ражаб Эрдўған Голландия ҳукумати устидан судга мурожаат қилишини маълум қилди.

“Биз инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қиламиз. Вазирларимиз керакли ҳужжатларни тайёрлашяпти. Илгаридан қандай жавоб эшитишимизни билсак-да, қонун доирасида иш кўрамиз. Биз илк қадамни ташлаймиз, қолгани уларга ҳавола”, деди Эрдўған.

Бундай дипломатик низо ҳар икки мамлакат ички ҳаётига жиддий таъсир кўрсатади. Чунки Голландияда парламент сайлови ўтказилиши керак бўлса, Туркияда апрель ойининг ўрталарида президент ваколатини кенгайтириш бўйича референдум ўтказилиши кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш