773

Путин “Дунёдаги энг қудратли киши”

Долзарб янгилик | Дунё 14 март 16:18 311

Американинг CNN телеканали 13 март куни Россия президенти Владимир Путинга бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этди. “Дунёдаги энг қудратли киши” деб номланган 45 дақиқалик картина муаллифи – Фарид Закариё.

Закариёнинг фикрича, Россия президенти қўл остида ҳокимиятни тўплаш бўйича АҚШ ва Хитой етакчиларидан устунроқ ва шунинг учун ҳам дунёнинг энг қудратли кишисидир. Ҳужжатли фильмда Путиннинг ҳокимиятга келишидан тортиб ҳозирги кунгача бўлган тарихи, АҚШдаги сайловга таъсири ва тўплаган бойликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмда асосий экспертлар сифатида Россия сиёсати билан яқиндан таниш журналистлар – Юлия Иоффе, Маша Гессен ва The New Yorker бош муҳаррири Дэвид Ремник, Путин номидан эса унинг матбуот котиби Дмитрий Песков иштирок этган.

Изоҳ билдириш