761

Хашар – элга ярашар!

Жамият 14 март 15:05 604

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 28 февралдаги «2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори асосида қадимий ва ардоқли байрамимиз Наврўзи оламни муносиб кутиб олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди.

Ўзбекистонда 11-12 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 22 миллиондан ортиқ киши иштирок этди.

Умумхалқ ҳашари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларида ташкил этилди.

Ҳашар кунлари қирқ саккиз минг гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Ўттиз икки минг километр ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланиб, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилган.

Бундан ташқари, ҳашар кунларида қарийб йигирма икки миллион туп дарахтга шакл берилиб, оқланган. Йигирма тўрт миллион туп мевали, манзарали дарахт кўчати, ўн етти миллион туп гул экилган.

Изоҳ билдириш