744

Ўзбекистон тез орада сиёсий бошпана беришни бошлайди

Ўзбекистон 14 март 11:59 355

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонида Президент девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига қатор вазифаларни юклади.

Хусусан, хизмат икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 22-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи Сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаш учун киритиши керак.

Конституциянинг 93-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари белгиланган бўлиб, 22-бандга кўра, у «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади».

Изоҳ билдириш