7309

АҚШ ва Араб вакиллари ИШИДга қарши ҳаракатлар борасида келишиб олди

Дунё 23 май 9:34 245

АҚШ ва Форс кўрфази араб давлатлари террорга қарши курашни кучайтириш ҳамда Эроннинг минтақадаги бошқа давлатлар ички ишларига аралашувини тийиб туришда ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақида ар-Риёдда бўлиб ўтган Араб-мусулмон давлатлари ва АҚШ саммитининг якуний коммюникесида айтиб ўтилди, деб хабар беради «ТАСС».

Ҳужжатнинг Al Arabiya телеканалида келтирилган парчаларига биноан, АҚШ ва араб монархиялари Эроннинг минтақадаги бошқа давлатлар ишига аралашувини қатъиян қоралайди. АҚШ бошчилигидаги альянс таркибига кирувчи олти араб давлати етакчиларининг Трамп билан учрашуви 21 май, якшанба куни матбуот учун ёпиқ режимда ўтказилди.

Томонлар конфессиялараро зиддиятлар ва минтақавий беқарорликка қарши саъй-ҳаракатларни ошириш, ИШИД гуруҳини йўқ қилиш борасидаги ҳамкорлик сингари масалалар юзасидан келишувга эришди. Бу масалада ярим йилда бир марта террорга қарши қўшма ҳаракатларга бағишланган йиғилишлар ўтказишга келишиб олинди.

Вашингтон Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Уммон ва Саудия Арабистонини ҳар қандай таҳдидлардан ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди, шунингдек, Эронда ракета дастурининг давом эттирилиши минтақа давлатларига хавф туғдираётганини таъкидлади.

Изоҳ билдириш