7295

Шавкат Мирзиёев Саудия қироллигида: Марказий Осиёлик хамкасблар самимий суҳбатда

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонида бўлиб турибди.

Президент ислом дунёси мамлакатлари ва АҚШ раҳбарларининг биринчи саммитида қатнашиш учун ташриф буюрган 50та мамлакат етакчилари билан тушликда бўлди.

Қуйидаги суратлар  Президент Шавкат Мирзиёев ўз ҳамкасблари ва юқори мартабали меҳмонлар билан учрашган вақтда эсдалик учун мухрланган.

Ислом тараққиёти банки президенти Бандар Ҳожар билан

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад ибн

Нойиф ибн Абдулазиз Ол Сауд билан

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан бирга

Араб-мусулмон давлатлари ва АҚШ саммитида иштирок этган мамлакат етакчилари бирга суратга тушишди. Шавкат Мирзиёев ўнгдан иккинчида, Дональд Трамп чапдан учинчида.

Имомали Раҳмон (чапда) ва Нурсултон Назарбоев (ўнгда) билан 

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг  Шавкат Мирзиёев билан илк учрашуви

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд (марказда)
ва АҚШ Президенти Дональд Трамп (чапда)

Марказий Осиё Республикалари Президентлари самимий суҳбатда

 

Изоҳ билдириш