7129

Соғлиқ учун энг хавфли ижтимоий тармоқ номи маълум қилинди

Технология 22 май 9:08 405

Британиялик олимлар Instagram’ни саломатлик учун энг хавфли ижтимоий тармоқ деб топишди. Қиролликнинг RSPH ижтимоий саломатлик маркази ва Ёшлар саломатлиги ҳаракатининг жума куни тақдим этилган маърузаси шундан далолат бермоқда.

Тадқиқотчилар 14-24 ёшдаги 1479 кишини сўроқ қилишди. Ёшлардан уларнинг севимли ижтимоий тармоқлари ҳақида сўраб, уларнинг ҳар бирини бир неча калит сўзлар билан баҳолашни таклиф қилишди – масалан, «ёлғизлик», «депрессия», «ташвиш», «майнавозчилик», «ташқи имиджни яратиш». Умумий ҳисобда ҳар бир респондентга 14 тадан савол берилди.

Тадқиқот доирасида YouTube, Instagram, Snapchat, Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари таҳлил қилинди. Ушбу рўйхатдагилар орасида энг ижобий имидж YouTube’га тегишли – у ёшлар онгига «энг позитив таъсир» кўрсатган тармоқ сифатида эътироф этилди. Ундан кейинги ўринларда Twitter ва Facebook. Фойдаланувчилар томонидан энг кам ижобий баҳоланган тармоқлар Snapchat ва Instagram бўлди.

Ҳисобот муаллифларига кўра, 16-24 ёшлиларнинг 91 фоизи интернетда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади.

«Ўрганиш нуқтаи назаридан, ижтимоий тармоқлар тамаки ва спиртли ичимликлардан-да хавфлироқ. Сўнгги 25 йил ичида ёшлар орасидаги депрессия ҳолатлари 70 фоизга ошди. Безовталик, депрессия ва уйқусизлик  даражасининг ошиши ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ», – дея таъкидлашмоқда олимлар.

Изоҳ билдириш