7119

Ўзбекистон Telegram’нинг онлайн-тўловлар хизматига бироз кечроқ қўшилади

Технология 22 май 8:43 417

Telegram мессенжери Bot Payments онлайн-тўловлар функциясини ишга туширди, айни пайтда кўпчилик операцияларнинг қўллаб-қувватланишини Американинг Stripe компанияси таъминламоқда. Бу ҳақида компания блогига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Stripe — бу ҳали бошланиши. Яқин кунларда тўловлар RazorPay орқали Ҳиндистонда, FlutterWave орқали Нигерия, Кения, Гана, Жанубий Африка ва Угандада ҳамда PaymentWall орқали 190 дан зиёд мамлакатларда амалга ошириш учун очиқ бўлади. Россия учун ‘Яндекс.Деньги’ ва Qiwi ҳамда Ўзбекистон учун Payme бироз кечроқ қўшилади», — дейилади хабарда.

Тўловлар бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқувчилар томонидан яратилган ботлар орқали амалга оширилади. Таъкидланишича, мессенжер олди-сотдининг иштирокчисига айланмаган ҳолда, харидорлар, улар танлаган тўлов тизимлари ва сотувчилар ботлари ўртасида алоқа ўрнатади. Шу тариқа компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўпламайди ёки транзакциялардан фоиз олмайди.

Bot Payments Apple Pay’ни ҳам қўллаб-қувватлайди. Янгиланма дастурнинг Telegram 4.0 дан бошланадиган янги версиялари фойдаланувчилари учун очиқ бўлади.

 

Изоҳ билдириш