6524

Тошкентда «Кадышева» бозорини реконструкция қилиш ишлари бошланди

Иқтисод 17 май 12:05 281

Тошкент шаҳрида энг йирик бозорлардан бири бўлган «Кадышева» бозорида реконструкция ишлари бошланди.

Хабарга кўра, қурилиш лойиҳасининг биринчи босқичида бозор марказий қисмида жойлашган эски икки қаватли савдо биноси қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Узоқ вақт мобайнида деҳқон бозорида хавфсизлик чоралари, хусусан, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария қоидалари ва нормалари, гигиена талаблари тўлиқ инобатга олинмаган эди. Бинонинг фақат биринчи қавати қисман ишлаган эди.

Ҳозирги кунда бино ташқи фасад қисми бўлакларга ажратилди. Иншоот каркасида замонавий гипермаркет қуриш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти томонидан Ўзбекистонда гипер ва супермаркетларни қурилиши бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланган эди. Хусусан, 2019 йил якунига қадар деҳқон бозорлари ҳудудида замонавий савдонинг барча талабларига жавоб берадиган 3 қаватли гипермаркетлар (9), 2 қаватли супермаркетлар (28), 1 қаватли супермаркетлар (126) ва минимаркетлар (79), шунингдек, уларга туташ ҳудудларда автомобилларга мўлжалланган автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Савдо мажмуалари автомашиналар тўхташ жойлари билан таъминланади.

Read more: http://sputniknews-uz.com/economy/20170517/5420015.html

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

Изоҳ билдириш