6517

Украина «Одноклассники», «ВКонтакте», «Яндекс»га киришни чеклади

Дунё 17 май 11:50 272

Украина Хавфсизлик хизмати «ВКонтакте», «Одноклассники» ижтимоий тармоқлари ва «Яндекс» хизматларига киришни таъқиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Санкциялар 3 йил муддатгача киритилган.  Россиянинг 468 ташкилоти ва 1228 жисмоний шахси таъқиқ остида қолган. «Лаборатория Касперского» ва DrWeb каби антивирус дастурлари ишлаб чиқараётган компаниялари ҳам улар қаторида.

Ҳукуматнинг ушбу қарорини Украина президенти Петр Порошенко ўқиб эшиттирди. Қарор 15 майдан бошлаб кучга кирган. Эслатиб ўтамиз, Украина Россия жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан доимий равишда санкциялар рўйхатини кенгайтириб келмоқда.

Бугунги кунда Россиянинг бир неча авиация, ва кема қуриш корхоналари, банклар, ҳарбий корхоналар таъқиқ остига олинган. Ундан ташқари Қримга сафар уюштирган барча Россия артистлари ҳам автоматик равишда таъқиқ остига олинмоқда.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш