6514

Ўзбекистон болалари Туркманистондаги денгиз соҳилида дам олишмоқда

Жамият 17 май 11:12 263

Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасидан 100 нафарга яқин ёш ўқувчилар гуруҳи Касбий денгиз соҳилидаги Туркменбош шаҳрига дам олиш учун етиб боришди. Ушбу ташриф шахсан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таклифига асосан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонлик болалар Туркменбош шаҳрига етиб боришди. Бу ҳақида Туркманистон давлат матбуот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистонлик ёш ўқувчилар «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида жойлашган «Даянч» болалар соғломлаштириш марказига жойлаштирилди.

Ушбу дам олиш вақтида ёш меҳмонлар учун ушбу курорт ҳудудида экскурсиялар, ашула-мусиқа ва спорт тадбирлар, сузиш ва енгил атлетика бўйича мусобақалар, ижодий танловлар, ёш билимдорлар уйинлар, адабий кечалар ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Ўзбекистонлик ўқувчилар «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида жорий йил 25 майга қадар дам олишади. Ўзбекистонлик ёш ўқувчилар делегациясига Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Т.Нарбаева бошчилик қилмоқда.

Ўзбекистонлик ўқувчиларни халқ таълими ва соғликни сақлаш вазирликлари ходимлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания ҳамда «Томоша» болалар театри студияси ходимлари ҳамроҳ бўлишмоқда.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш