6508

Шавкат Мирзиёев Покистон президентига мактуб йўллади

Ўзбекистон 17 май 10:39 269

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Президенти ўз қутловида ўтган чорак аср мобайнида икки томонлама алоқаларимиз дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида кенгайиб борганини мамнуният билан таъкидлаган.

Давлатимиз раҳбари «биргаликдаги амалий ҳаракатларимиз ва ўзаро қўллаб-қувватлаш билан ҳамкорлигимиз янада чуқурлашиб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстлик кўприги тобора мустаҳкамланиб бораверади», деб ишонч билдирган.

Президент Мамнун Ҳусайн Покистон ҳукумати ва халқи номидан ушбу сана муносабати билан самимий тилаклар билдириб, «мамлакатларимизни яқин тарихий, диний ва маданий ришталар боғлаб туриши»ни таъкидлаган.

Қутловда Покистон Ўзбекистон билан турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани қайд этилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш