6451

«Ургут» ЭИЗда жорий йилда 20 та лойиҳа ишга туширилади

Ўзбекистон 16 май 10:29 323

«Ургут» эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида» ҳамда 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли «Ургут, Ғиждувон, Қўқон, Ҳозарасп эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» Фармонлари  билан ташкил этилган.

Жорий йилнинг 18 апрел куни Ягона ойна марказидан рўйхатдан ўтказилиб, 17789 сонли гувоҳнома берилган. Бугунги кунга қадар 83 та, 250 млн долларлик 5500 иш ўрни бўлган лойиҳа ва таклифлар келиб тушган. Ушбу 83 та лойиҳанининг 20 таси жорий йилнинг ўзидаёқ ишга туширилиши кўзда тутилган.

«Ургут» эркин иқтисодий зонаcи умумий ер майдони 816 гектарни ташкил этиб, 3 та ҳудуддан иборат: Ургут-1, Ургут-2, Ургут-3.  «Ургут» Эркин иқтисодий зонага кирган инвесторлар ер солиғи, фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани тузилмани ривожлантириш, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекиситон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилади;

ўзи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари). республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.

Изоҳ билдириш