6429

Икки собиқ элчиси сенаторга айланди

Ўзбекистон 16 май 9:18 406

2017 йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мажлиси бўлиб ўтди. Комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарган мажлисда Алишер Курманов ва Ботиржон Асадовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

МСК хабарига кўра, қарор Сирдарё ва Тошкент вилоятларида 2017 йилнинг 13 май куни давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича ўтказилган қўшма мажлислари баённомаларига асосан қабул қилинди.

Алишер Курманов илгари Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Ботиржон Асадов эса Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган.

Изоҳ билдириш