6417

Туркия президенти Хитойдан АҚШга учиб кетди

Ўзбекистон 15 май 21:02 313

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Пекиндан Вашингтонга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Анадолу”.

16 май куни Туркия раҳбари АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказади.

Туркия президентига АҚШ ташрифи давомида рафиқаси Амина Эрдўған, адлия вазири Бакир Бўздак, ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зайбекчи, энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Олбайроқ ва миллий мудофаа вазири Фикри Ишик ҳамроҳлик қилмоқда.

Эрдўған ва Трампнинг учрашуви яккама-якка шаклда ва кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш