6371

Шавкат Мирзиёев Хитойда 23 млрд долларлик шартномалар имзолади

Ўзбекистон 15 май 17:38 314

Шавкат Мирзиёев Хитойга бўлган ташрифи давомида умумий қиймати 23 млрд $ бўлган 105 та икки томонлама ҳужжатлар имзоланди, деб хабар қилмоқда “Ўзбекистон” телеканалининг “Таҳлилнома” дастури.

Имзоланган шартномалар энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга тегишлидир.

Ташриф давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин, бош вазир Ли Кэцяном, Хитой халқ депутатлари кенгаши раиси Чжан Дэцзяном ҳамда бир неча Хитой банклари ва йирик бизнес тузилмалари раҳбарлари билан учрашди.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев “Битта белбоғ – биттта йўл” форумида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган. Ўзбекистон президенти 15 май куни сўзга чиқиши режалаштирилган. Хитой бизнес тузилмалари вакиллари билан бўлган учрашувда Мирзиёев 2017 йилда Ўзбекистон ва Хитой орасида товар айрбошлаш ҳажми 5 млрд долларга етишини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг якунларига кўра, ушбу кўрсатгич — 4,25 млрд долларни ташкил қилган эди.  Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида ташкил қилинган 700 дан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш