632

Муқимий—Бунёдкор чорраҳаси очилиши тўртинчи марта кечиктирилди

Ўзбекистон 10 март 19:12 136

Тошкентнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан 11 февраль куни ёпилган чорраҳа транспорт ҳаракати учун ҳамон очилмай қолмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати берган хабарга кўра, чорраҳанинг очилиш муддати Наврўз байрами арафаси кунларига қолдирилган.

Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида, метронинг «Новза» бекати яқинида янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди. Унинг умумий узунлиги 900, баландлиги 6 метрга тенг, 6 полосали йўлнинг кенглиги 24 метрни ташкил этади. Йўл ўтказгичнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда.

«Маълум ишлар давом этаётгани ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши Наврўз байрами арафаси кунларига кўчирилди.

Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, сизлардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишингизни  ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз дейилган хабарда.

 

Изоҳ билдириш