6311

Шавкат Мирзиёев Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорациясига ташриф буюрди

Ўзбекистон 15 май 12:09 254

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорациясига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи давомида ушбу мамлакатнинг етакчи корхона ва ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича самарали келишувларга эришилди.

Президент Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорациясида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган юқори технологик маҳсулотларга жаҳон бозорида талаб юқори.

Корпорация раиси Гау Хун Вей Шавкат Мирзиёевга ишлаб чиқариш жараёни, маҳсулотлар тури, турли давлатлар билан илмий ҳамкорлик натижалари ҳақида сўзлаб берди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш