6251

Мобил операторларнинг радиочастоталардан фойдаланиш унумдорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда

Технология 13 май 21:11 364

Ўзбекистонда 900 / 1800 МГс радиочастота диапазонларида мобил алоқа тармоқларининг хизматлари «Унител» МЧЖ (Беэлине), «CОСCОМ» МЧЖ (Уcелл), «Ўзбектелеком» АКнинг «Узмобиле» Миллий оператори (Узмобиле) ҳамда «Универсал Мобиле Сйстемс» МЧЖ (УМС) мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилмоқда. 900 / 1800 МГс радиочастоталари юқоридаги операторларга тўлиқ бўлиб берилган ва айни пайтда бўш полоса мавжуд эмас.

Шунингдек, операторлар тенг бўлмаган миқдордаги радиочастота ҳажмига эга бўлган эдилар. Радиочастота полосалари мобил алоқа операторлари ўртасида узуқ-юлуқ ўлчамда, диапазоннинг турли қисмларида ажратилган эди.

Радиочастота полосаларининг бу тахлит тақсимланиши ЛТE (Лонг-Терм Эволутион) технологиясининг 4-авлод (4Г) мобил алоқа стандартини жорий қилишга тўсқинлик қилади. Мазкур стандарт мобил алоқа тармоқларида ҳар қандай кўринишдаги (овозли, файл ва видео) маълумотларни юқори тезликда алмашиш учун жаҳон миқёсида жорий қилинмоқда. ЛТE стандарти эса юқори тезликда маълумот алмашишда кенглиги 10 дан 20 МГс.гача бўлган яхлит частота полосаларини талаб этади.

Айрим мобил алоқа операторларида частота ҳажмининг кам миқдорда бўлиши мобил алоқа хизматларининг талаб даражасида сифатли кўрсатилмаслигига олиб келади.

Шу муносабат билан, Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши томонидан мобил алоқа операторлари томонидан радиочастота ресурсларидан унумли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида, «900 / 1800 МГс диапазонларида радиочастота полосаларини қайта тақсимлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор операторларга радиочастота спектрларидан фойдаланиш бўйича тенг рақобат шароитини яратиб бериш, ЛТE технологиясини тезкор ривожлантириш учун уларнинг радиочастоталардан қулай ва самарали фойдаланишларини таъминлаш, мамлакатда мобил алоқа хизмати сифатини оширишга замин яратади.

Кенгашнинг мазкур қароридаги вазифаларни таъминлашда мобил алоқа абонентларида юзага келиши мумкин бўлган техник носозликларнинг олдини олиш мақсадида, мобил операторларга алоқа тармоқларини қайта мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишлари учун 6 ой вақт берилади.

Изоҳ билдириш