6224

ИИБ да навбатдаги қатор ўзгаришлар

Ўзбекистон 13 май 17:19 672

Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди. Бу ҳақида “Постда” газетаси хабар берган.

Унга кўра, подполковник Шораҳмедов Давронбек Шомажидович Ўзбекистон ИИВ Назорат-ревизия инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган бўлса, подполковник Ҳайитов Эркин Шоймардонович ИИВ юридик таъминот бошқармаси бошлиғи бўлди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига эса Сотволдиев Шуҳратжон Ҳошимович тайинланди.

Шунингдек, Раҳимов Сардорбек Қобулович  Хоразм вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Шунингдек Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ва Нукус шаҳар ИИБга янги бошлиқлар тайинланган.

Изоҳ билдириш