6075

Ўзбек милицияси машиналарга ўғриларга қарши мослама ўрнатишга киришади

Ўзбекистон 12 май 10:55 239

Пойтахт милицияси ўзи ишлаб чиқарган автомобил ўғирланишини олдини оладиган масофадан бошқариладиган электрон тизимни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу лойиҳа келгуси йилдан амалга оширила бошлайди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси раҳбари Бекмурод Абдуллаев.

Абдуллаевнинг сўзларига кўра, айни вақтда асосий урғу давлат ва ижтимоий объектлар, шунингдек, хонадонлар ва хўжалик субъектларига қарашли турар-жойларни  сигнализация тизими билан таъминлашга қаратилган.

«Фақат шундан кейингина, режага кўра келаси йилдан автомобилларга уларнинг ўғирланишини олдини олувчи тизимларни ўрнатишга киришамиз», — деб таъкидлади у.

Қайд этамизки, бу тизим фақатгина мижоз мурожаати асосида ўрнатилади. У қуйидагича ишлайди —  милиция ходимлари автомобилга махсус мослама ўрнатади. Агар машина ўғирлаб қочилган тақдирда, унинг эгаси бу ҳақда диспетчерлик пунктига хабар қилади ва автомобилдан тарқаладиган махсус сигналлар орқали, милиция унинг ҳаракатланиш жойини аниқлайди. Мана шундан сўнг, автомобил унинг соҳиби талабига асосан масофадан тўхтатилиши, ўғри эса қўлга олиниши мумкин. Тизим ҳатто рулда ким ўтирганини аниқлаш имконини бериши айтилмоқда.

Ўтган йил милиция ходимлари 12 та шахсий автомобилда ушбу мосламани синовдан ўтказишган. Тест синов натижалари аъло даражада якунланган. Ўшанда бу тизим 2017 йилда ишга туширилиши маълум қилинган эди, аммо милиция ўз режасини бир оз ўзгартирган кўринади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш