6061

Фарғонада светофорларга узлуксиз электр энергияси билан таъминлайдиган қурилма ўрнатилди

Технология 12 май 10:10 386

Фарғона политехника институти олимлари томонидан яратилган светофор тизимини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб турувчи электрон қурилма амалиётга жорий этилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги расмий веб сайтида маълум қилинди.

– Қурилма электрон аккумулятор ва электр қутисидан ташкил топган, – дейди Ер усти транспорти тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси кафедраси мудири Маҳмуджон Турдиев. – Электр токи паст кучланишда бўлганда ёки узилиб қолганда доимий ўзида йиғилган энергия билан таъминлайди.

Дастлаб қурилма вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона шаҳар Ватанпарвар кўчаси чорраҳасидаги светофорга қўйилиб, синовдан ўтказилди. Ҳеч қандай камчиликлар аниқланмагач, Аҳмад Фарғоний, Аэропорт, Мустақиллик, Баҳор кўчалари чорраҳасидаги светофорларга қўйилиши белгиланди.

Хабарга кўра, йил якунига қадар 214 чорраҳадаги светофорлар қурилма билан таъминланиши режалаштирилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш