6044

Тошкентда 13 май куни аёллар велотури бўлиб ўтади

Ўзбекистон 12 май 8:49 240

13 май куни Тошкентда «Соғлом аёл — соғлом авлод» аёллар велотури бўлиб ўтади. У Бутунжаҳон оила куни муносабати билан ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Газета.uz»

Турда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин, ҳамма ўз велосипеди билан келиши талаб этилади. Иштирокчилар 7:00–9:00 оралиғида рўйхатдан ўтказилади. Шунингдек, иштирок этишни истаганлар ўзи билан паспорт нусхасини олиб келиши лозим. Ҳар бир қатнашчи аёлга индивидуал рақам тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтиш ва старт жойи — Абдулла Қодирий кўчасидаги Банк-молия академиясининг орқа томони.

Велопойга соат 10:00 да Абдулла Қодирий ва Ҳамидулла Орипов кўчалари чорраҳасида бошланади. 5 километрлик йўл Абдулла Қодирий кўчасидан бошланиб, ортга қайтади ва ўша ерда тугайди.

Мусобақа уч ёш категориясида ўтказилади: 18−30, 31−45 ва 45 дан юқори. Мукофотлаш маросимидан сўнг Ўзбекистон эстрадаси вакиллари, рақс гуруҳлари ва артистлар иштирокида мусиқий дастур намойиш этилади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш