6036

Шавкат Мирзиёевни Пекинда тантанали кутиб олишди (видео)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин таклифига биноан давлат ташрифи билан Пекинга етиб келди, деб хабар қилмоқда Хитой ахборот агентлиги.

Ўзбекистон президентининг Хитойга ташрифи беш кун давом этади. 11-13  май кунлари Ўзбекистон президентининг Хитойга давлат ташрифи  бўлиб ўтади. Ундан Сўнг Ўзбекистон делегацияси Пекинда бўлиб ўтадиган “Битта белбоғ – битта йўл” халқаро иқтисодий форумида иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат байроқлари билан безатилган Пекиндаги «Шоду» аэропортида фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон президентини ва унинг рафиқасини Хитой Халқ Республикасининг расмий шахслари кутиб олган.

Бу Ўзбекистон президентининг Хитойга биринчи давлат ташрифидир. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кетсян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Детсзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашуви режалаштирилган.

Изоҳ билдириш