6002

Ички ишлар вазири бир қатор лавозим тайинловларини амалга оширди

Ўзбекистон 11 май 17:11 533

Ўзбекистон Ички ишлар вазири бир қатор лавозим тайинловларини амалга оширди. Бу ҳақида “Постда” газетаси хабар берган.

Унга кўра, полковник Турсунов Улуғбек Ботирович – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Бундан ташқари, подполковник Ўролов Шароф Ўрозалиевич – Сирдарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига, полковник Муллажонов Абдумажид Файзуллаевич – Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш