5976

Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11-13 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойга бориши ва 14-15 май кунлари “Бир минтақа – бир йўл” форумида қатнашиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Хитойга жўнаб кетди.

У ерда ХХР Раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашувларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилади. Томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Изоҳ билдириш