5956

Ўзбекистонда 14 та хусусий компания газ сотиш билан шуғулланади

Ўзбекистон 11 май 12:16 251

Ўзбекистон Президенти «Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг июнида танлов натижаларига кўра хусусий операторларга газ таъминоти объектлари ишонч бошқарувига топширилади.

Натижада хусусий корхоналар газ тақсимловчи тармоқлар эксплуатацияси ва табиий газ сотиш функцияларини бажара бошлайди. Комиссион мукофот пули табиий газ реализацияси нархининг 21 фоизидан ошмайди.

Хусусий корхоналарга топшириладиган 14 объектдан иборат рўйхат тасдиқланган. Ҳар бир вилоятда, шунингдек, пойтахтда ва Қорақалпоғистон республикасида биттадан шундай объект жойлашган.

Қуйидаги шартлар мавжуд:

2017 йил 1 январдан бошлаб қарзлари туфайли газдан узилган истеъмолчилар қайта тармоққа уланиш чоғида энг кам ойлик маошнинг икки баробарини тўлайди.

Бундан ташқари, 1 октябрдан эътиборан ҳисоблагичга эга бўлмаган истеъмолчилар табиий газ учун икки баробар кўп пул тўлайди. Замонавий электрон ҳисоблагичлар «Ўзтрансгаз» АК ҳисобидан сотиб олиниб, ўрнатиб берилади, истеъмолчилар қарзини 1 йил ичида узиши талаб этилади.

Изоҳ билдириш