5953

Жиззах вилоятида яна бир туман ҳокими ўзгартирилди

Ўзбекистон 11 май 12:07 286

Жиззах вилояти Зафаробод туман Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Жиззах вилояти хокимлиги хабар бермоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Муқаддам вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Ўткир Жавбўриев Зафаробод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Сессияда вилоят ҳокими Улуғбек Узаков сўзга чиқиб, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар туманда етарлича самара бермаётгани, ёшлар билан ишлаш, бандликни таъминлаш, томорқа хўжалигини ривожлантириш талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.

Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида Исроилов Алишер Худжамович фаолият юритиб келаётган эди

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш